Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Ливияга ҳарбийларини жўнатяпти
16.01.2020 17:54,  
305

“Туркия ўз ҳарбийларини Ливияга жўнатяпти”, дея баёнот берди мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берган

Анқарада чиқиш қилган Эрдўғон Ливия Миллий келишув ҳукумати раҳбари Файиз Саррожни қўллаб-қувватлаш учун ҳарбийлар жўнатилаётганини айтди. 

Унинг қўшимча қилишича, Туркия жанубда, шу жумладан, Ливияда барқарорликни таъминлаш учун зарур бўлган барча дипломатик ва ҳарбий воситалардан фойдаланишда давом этади.

Эрдўғон 19 январ куни Германия, Россия, Буюк Британия ва Италия раҳбарлари билан учрашиб, Ливиядаги вазиятни муҳокама қилишни режалаштиряпти. 

Ливияда айни вақтда турли хил сиёсий етакчиларнинг тарафдорлари ўртасида қуролли тўқнашувлар кетмоқда. Мамлакатни бош вазир Файиз Саррож бошчилигидаги Миллий келишув ҳукумати (МКҲ) ва Абдуллоҳ Абдурраҳмон Ас-Соний бошчилигидаги “шарқий ҳукумат” бошқаради. Шарқий ҳукуматни Ливия Миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар қўллаб-қувватлаб келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан