Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Марказий банки фоиз ставкасини ўзгаришсиз қолдирди
23.06.2022 18:22,  
27

Туркия Марказий банки мамлакатда инфляция тезлашганига қарамай, кетма-кет олтинчи ойда асосий фоиз ставкасини ўзгартирмади, деб ёзади «Интерфакс».

Мутахассислар кутганидек, етти кунлик REPO операциялари бўйича ставкани 14% га қолдирилди.

Туркияда май ойида инфляция йиллик ҳисобда 73,5 фоизга тезлашди - апрель ойида 70 фоиздан 1998 йил октябридан бери энг юқори кўрсаткич. Инфляция суръатлари кетма-кет 12 ой давомида ўсишда давом этди.

«Инфляцион босимга, хусусан, геосиёсий воқеалар натижасида энергия нархларининг ошиши, иқтисодий воқеликдан узоқ бўлган омилларнинг вақтинчалик оқибатлари, шунингдек, нефть, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги нархларининг ошиши билан боғлиқ бўлган таклиф инқирози сабаб бўлмоқда», - дейилади Туркия Марказий банки баёнотида.

Market Watch томонидан таъкидланганидек, истеъмол нархларининг тезлашишига қарамасдан, Туркия Марказий банки ставкаларни оширишни кўриб чиқмаяпти, чунки мамлакат ҳукумати паст фоиз ставкалари ва заиф лирани ўз ичига олган «янги иқтисодий модель»га амал қилмоқда.

Марказий банк инфляция босимини юмшатиш жараёни тинч муҳитни тиклаш билан бирга бошланишини кутмоқда.

6 июнь куни бўлиб ўтган вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг Эрдоған Туркия фоиз ставкаларини кўтармаслигини, аксинча, пасайтиришда давом этишини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан