Анқара, Қоҳира ва Ар-Риёд БРИКСга (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, ЖАР) аъзо бўлиш учун ариза беришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда бугун, 14 июль куни БРИКС халқаро форуми президенти Пурнима Анандга таяниб, «Известия» хабар берди.
«Бу мамлакатларнинг барчаси аъзоликка ўз қизиқишларини билдирган ва аъзолик учун ариза беришга ҳозирлик кўрмоқда. Менимча, бу яхши қадам, чунки кенгайиш ҳар доим ижобий қабул қилинади, бу БРИКСнинг бутун дунё бўйлаб таъсирини ошириши аниқ, деди Ананд. - Умид қиламанки, мамлакатларнинг БРИКСга кириши жуда тез содир бўлади, чунки энди ассоциация ядросининг барча вакиллари кенгайишдан манфаатдор. Шундай қилиб, бу жуда тез орада бўлади».
Унинг сўзларига кўра, кейинги саммитда Аргентина, Миср, Эрон, Саудия Арабистони ва Туркияни ўз ичига олган бешта давлатдан баъзиларининг кириши бўйича мунозара ва мумкин бўлган қарорни кутиш мумкин.