Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Мудофаа вазирлиги Украинадан ғалла экспорт қилиш муаммосини ҳал қилиш доирасида фавқулодда алоқа йўлагини очди
16.06.2022 05:41,  
45

Туркия Мудофаа вазирлиги Украинадан ғалла экспорт қилиш муаммосини ҳал қилиш доирасида фавқулодда алоқа йўлагини очди, дея хабар берди чоршанба куни Anadolu агентлиги.

«Туркия Миллий мудофаа вазирлиги ғалла инқирозидан чиқиш учун ‘қизил чизиқ’ шакллантириш ташаббуси билан чиқди», — дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлиги донли қуруқ юк кемалари ҳали ҳам Украина портларини тарк эта олмаётганини, вазият Қора денгиз портлари ҳудудидаги денгиз миналари туфайли мураккаблигича қолаётганини эслатди.

Айни пайтда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Украинадан ғалла экспортини бошлаш учун портларни минадан тозалаш зарур эмас, деган фикрни билдирди. «Денгиз миналари жойлашган ҳудудлар маълум. Хавфсиз йўлакларни яратиш мумкин ва бу кемаларнинг ҳеч қандай таҳдидсиз ҳаракатланишига имкон беради», — деган Чавушўғли.

У Анқара БМТнинг Украина ғалласини экспорт қилиш ташаббуси юзасидан Москванинг жавобини кутаётганини яна бир бор таъкидлади. Ташқи ишлар вазирнинг қўшимча қилишича, агар бу таклиф умумий қўллаб-қувватланса, Истанбулда тафсилотларни муҳокама қилиш учун йиғилиш ташкил этиш мумкин.

Ўтган ҳафта Туркия ташқи ишлар вазири Анқара БМТнинг Украина ғалласини экспорт қилиш режасини амалга ошириш мумкин, деб ҳисоблашини айтганди.

Бундан олдин эса Bloomberg нашри ўз манбаларига таяниб, Россия ва Туркия Украина ғалласини Одесса порти орқали хавфсиз етказиб беришни қайта тиклаши керак бўлган дастлабки келишувга эришгани ҳақида хабар берган эди. Манбаларга кўра, БМТ шафелигида Россия-Туркия режасининг амалга оширилиши Одесса вилоятидаги қирғоқ сувларидан миналардан тозалашга имкон беради ва дон ортилган кемаларнинг Қора денгиздан Ўрта Ер денгизига хавфсиз жўнатилишини кафолатлайди. Туркия денгиз ҳудудини миналардан тозалаш ва экспорт қилинган дон кемаларини кузатиб боришда ўз ёрдамини таклиф қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан