Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Ўзбекистон ва яна 30 мамлакат учун чегараларини очмоқда
18.05.2020 21:07,  
424

Туркия 20 майдан бошлаб юмшатилган карантин қоидалари доирасида 31 мамлакатдан келган тиббий сайёҳлар учун чегараларини очмоқда. Бу ҳақда мамлакат ССВга таяниб, Анадолу агентлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистондан ташқари, Албания, Баҳрайн, Болгария, Босния ва Герцеговина, Буюк Британия, Германия, Греция, Грузия, Ироқ, Жазоир, Жибути, Косово, Ливия, Македония, Молдова, Нидерландия, Озарбайжон, Покистон, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон, Қувайт, Россия, Руминия, Сербия, Сомали, Туркманистон, Уммон, Украина, Шимолий Кипр фуқаролари ҳам тиббий туризм учун Туркияга ташриф буюришлари мумкин. 

Тиббий сайёҳлар энг кўпи билан иккита ҳамроҳ билан келиши мумкин. Беморлар ва уларнинг ҳамроҳлари COVID-19 тестидан ўтган бўлишлари керак, агар уларнинг мамлакатида бунинг имкони бўлмаса, 48 соат ичида у ерда тест ўтказилади. Натижалар салбий, яъни коронавирус аниқланмаган бўлиши керак.

Туркияга келгач, беморлар шифохонага етказилади ва у ердан бошқа ҳеч қаерга чиқишлари мумкин эмас. Касалхоналарнинг битта қавати фақат хорижлик беморлар учун ажратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан