Туркия Ўзбекистонга навбатдаги тиббий ёрдамни юборди

Туркия Ўзбекистонга навбатдаги тиббий ёрдамни юборди

Туркия ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида имзоланган соғлиқ материалларини беғараз топшириш битими доирасида Covid-19 эпидемиясига қарши курашда Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари томонидан ишлатилиш учун юборилган ҳимояловчи тиббиёт материалларидан иборат ёрдам Тошкентга етиб келди. 
 
50 000 дона N-95 ниқоб, 200 000 жарроҳлик ниқоби, 40 000 дона комбинезон, 5 000 дона юзни тўлиқ тўсувчи ниқоб ва Covid-19 ни даволашда қўлланиладиган дори воситаларидан иборат қарийб 12.5 тонна инсонпарварлик ёрдамини келтирувчи Турк Ҳаво Йўлларининг карго самолёти Қурбон ҳайитнинг илк куни тонгга яқин Тошкентнинг И.Каримов номли халқаро аэропортига келиб қўнди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан таъминлаб берилган ва Миллий мудофаа вазирлиги томонидан етказиб берилган тиббиёт ёрдамини трап олдида Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасининг ҳарбий атташеси полковник Мустафа Балўғлу ва Элчихона масъуллари кутиб олдилар. 

Соғлиқ ёрдамини қабул қилиб олиш учун самолётни кутиб олган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари мураккаб вақтда доимо қўлловларини ҳис этган Туркия ва турк халқига миннатдорлик билдирдилар.
 
15 март куни мамлакатда биринчи Covid-19 ҳолати аниқланиши биланоқ, қатъий карантин чораларини жорий қилган Ўзбекистонга Туркиядан биринчи соғлиқ ёрдами май ойида етказиб берилган бўлиб, биринчи ёрдамда 50 дона сунъий нафас олдириш жиҳозлари Ўзбекистон шифохоналарида ишлатилиш учун Ўзбекистон Ҳукуматига топширилганди.
 
Туркиянинг соғлиқ материаллари ёрдами ҳақида сўз юритган Тошкентдаги элчи Меҳмет Суреййа Эр Covid-19 нинг глобал миқёсда инсоний инқироз тусини олгани ва бу мураккаб жараённи халқаро ҳамжамиятнинг мустаҳкам бирдамлик руҳини намойиш этиб ошиб ўта олишини, бу ёндошув билан Президент Р.Т.Эрдўғаннинг  топшириғига биноан май ойида топширилган 50 дона сунъий нафас олдириш жиҳозлари кетидан энди ҳимояловчи соғлиқ материалларидан иборат ёрдамнинг қардош Ўзбекистонга етказиб келтирилганини билдирди.

Элчи М.С.Эр Туркиянинг Ўзбекистон билан мустаҳкам қардошлик ришталарига таянувчи стратегик шериклик муносабатлари орасида соғлиқни сақлаш соҳасига муҳим ўрин берилгани, Туркиянинг Ўзбекистондаги соғлиқ инфратузилмасининг кучайтирилишига қаратилган ишларни ўн йиллардан буён юритаётганини қайд этди. Covid-19 эпидемиясида ҳаётдан кўз юмганлар туфайли бу йил маъюсроқ кечган Қурбон ҳайитнинг биринчи тонггида Тошкентга етиб келган бу ёрдамнинг турк халқининг Ўзбекистондаги қардошлари билан ўрнатган ўзаро кўнгил кўпригининг бир акси экани ҳақида сўз юритган элчи М.С.Эр Деде Кўркутнинг сўзларидан иқтибос келтиради: “Яхши кунда чақирилганида, ёмон кунда эса чақирилмай туриб келган дўст – яхши дўстдир”.