Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия президенти Истамбулдаги терактни кескин қоралади
29.06.2016 10:56,  
4

"Истамбулдаги теракт бутун дунё бўйлаб террористик ташкилотларга қарши курашда янги даврни бошлашини тилайман", деди Эрдўғон жаноблари.

Сўнгги хабарларга кўра теракт натижасида ҳалок бўлганлар сони 40 нафардан ошди. 60 нафардан ортиқ жабр кўрганлар маҳаллий шифохоналарга ётқизилди. Террор ҳодисасини аэропортнинг турли уч нуқтасидаги уч террорчи амалга оширган.

Ҳодиса ортидан Президент Эрдўғон Бош вазир Бинали Йилдирим, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Хулуси Акар ва бир гуруҳ вазирлар  билан шошилинч кенгаш ўтказди. Бош вазир вазирлар ҳамроҳлигида Истамбулга жўнади.

Теракт ортида Исломий давлат турган бўлиши мумкинлигини Туркиянинг бир қатор нашрлари ёзди.

Отатурк номидаги Истамбул аэропорти Туркия вақти бўйича соат 17:00 гача ёпилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан