Туркия президенти telegram'да канал очди

Туркия президенти telegram'да канал очди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған telegram мессенжерида ўз каналини очди. Бу ҳақида Эрдўғаннинг расмий twitter саҳифасида келтириб ўтилган.

Каналдаги биринчи хабарда, Туркия президенти мессенжерда аккаунт очгани ҳақида маълум қилиниб, сўнгра мушукнинг сурати жойланган.

Ушбу хабар тақдим этилаётган вақтда деярли 132 минг киши унга обуна бўлганлиги ҳақида медуза нашрида келтириб ўтилган.