Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Украина ғалласининг атиги 5,4 фоизи энг қашшоқ мамлакатларга экспорт қилинади
9.01.2023 19:30,  
26

Туркия қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Киришчи A Haber нашрига берган интервьюсида Украина ғалласининг атиги 5,4 фоизи энг қашшоқ мамлакатларга тўғри келишини айтди.

"8 январь ҳолатига кўра, дон йўлагидан 633 та кемада 16,9 миллион тонна дон ва озиқ-овқат маҳсулотлари ташилди. Кам ривожланган мамлакатларга жўнатилган ғалла улуши бор-йўғи 5,4 фоизни ташкил этади", — деди Киришчи. 

Январь ойи бошида Туркия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари дон битими буғдой нархини бир тонна учун 440 доллардан 320 долларга туширишга ёрдам берганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Украина озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишувларга 2022 йил июль ойида БМТ, Туркия, Россия ва Украина томонидан эришилган эди. Ўтган йилнинг ноябрь ойи ўрталарида шартнома автоматик равишда 120 кунга узайтирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан