Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Қора денгиздаги газ захираларини ҳисоблаб чиқди
7.05.2022 22:41,  
161

Туркиянинг собиқ бош вазири Йилдирим Қораденгиздаги табиий газ захираларининг 45 йил давом этишини айтди.

Туркия Қораденгиздаги газ захиралари дунёнинг 45 йиллик эҳтиёжларини қондиришга етади деди. Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (AKP) раҳбари ўринбосари, собиқ бош вазир Бинали Йилдирим шундай баҳо берди. Унинг сўзларини Туркиянинг Milliyet газетаси келтирмоқда.

«Қора денгизнинг табиий газ захираси ҳозирда 540 миллиард куб метрга баҳоланмоқда. Бу ҳали бошланиши, балки газ захираси бундан ҳам кўп вақтга етиши мумкин. Қора денгиз 45 йил давомида дунёнинг газга бўлган эҳтиёжини қоплашга қодир», деди Йилдирим.

Ўз навбатида, Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмез Kriter нашрига берган интервьюсида мамлакат ушбу конни 2023 йил бошидан ишга тушириш ва қазиб олишни кунига 40 миллион куб метрга етказиш ниятида эканини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан