Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Туркия қуролли кучлари Ироқ шимолидаги террор объектларига зарба берди
18.04.2022 14:34,  
112

Туркия ҳарбий самолётлари, вертолётлари ва дронлари Ироқ шимолидаги курд жангариларининг ҳаво ва қуруқликдаги марраларига зарба берди. Бу операция лагерлардан тортиб ўқ-дори дўконларигача бўлган объектларни нишонга олди.

Ҳарбий ҳаракатлар Туркиянинг Ироқ ва Сурияда Курдистон Ишчи партияси (КИП) жангарилари ва Анқара томонидан террорчи гуруҳлар деб ҳисобланган суриялик курд жангариларига қарши узоқ йиллик кампаниясининг бир қисми эди дейилади манба хабарида.

Вазирлик баёнотида айтилишича, операция Ироқнинг Метина, Зап ва Авасин-Басян ҳудудларига қаратилди. Ҳаво операцияси билан бир қаторда, қуруқликдан ҳам, ҳаводан ҳам махсус кучлар иштирок этиши режалаштирилган.

Мудофаа вазири Ҳулуси Акарнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда: «Операциямиз режалаштирилганидек муваффақиятли давом этмоқда», «Биринчи босқичда белгиланган нишонлар қўлга олинди» деди вазир «Anadalu» давлат агентлигига берган интервьюсида.

Ҳозирда расман қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, «Панжали қулф операцияси» деб номланган ҳаракат КИПнинг кенг кўламли ҳужумни режалаштираётгани баҳоланиши ортидан «террор ҳужумларининг олдини олиш» ва чегара хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилган.

Ҳарбий ҳаракатларда артиллерия жангарилар нишонларини ҳам ўққа тутди, деди вазир.

Туркия ўз ҳужумларини қўллаб-қувватлаш учун бир неча бор командаларни юбориб, шимолий Ироққа мунтазам равишда ҳаво ҳужумлари уюштирмоқда.

КИП 1984 йилда Туркия давлатига қарши қурол кўтарган. Ўтмишда асосан Туркия жануби-шарқида бўлган можарода 40 000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан