Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Россия газини қисман рубль билан тўлашни ваъда қилди
5.08.2022 23:23,  
61

Туркия Россия газини қисман рубль билан тўлашни ваъда қилди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Сочида бўлиб ўтган музокараларда Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған билан келишиб олди, дея хабар беради "Интерфакс" бош вазир ўринбосари Александр Новакнинг сўзларига таяниб.

"Биз аста-секин миллий валютада тўловга ўтмоқдамиз, етказиб беришнинг бир қисми Россия рублида тўланади. Бу, албатта, янги имкониятлар очадиган янги босқич, жумладан, пул-молия муносабатларимизни ривожлантириш учун", — деди бош вазир ўринбосари. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳар йили Туркияга 26 миллиард куб метр газ экспорт қилмоқда.

Новак, шунингдек, мамлакат раҳбарлари молиявий ва банк блокларини муҳокама қилиб, ушбу соҳаларда бир қатор келишувларга эришганини маълум қилди. "Бугунги кунда музокаралар доирасида савдо — сотиқ, иқтисодиёт ва деярли барча соҳалардаги муносабатларимиз ривожланишининг янги даражасига кўтарилаётган жуда муҳим қарорлар қабул қилинди", деди бош вазир ўринбосари.

Новак президентлар йилига 100 миллиард долларлик савдо-сотиқни амалга оширишга келишиб олишганини таъкидлади. У икки мамлакатнинг компаниялари ва фуқаролари сайёҳлик сафарлари ва товар айирбошлаш жараёнида миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишлари кераклигини таъкидлади.

Олдинроқ, Россия, Украина, Туркия ва БМТ ўртасида дон экспорти бўйича келишув имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан