Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия сайёҳлар учун янги солиқ жорий этмоқда
15.10.2022 09:23,  
43

2023 йил 1 январдан Туркияда "яшаб туриш солиғи"ни жорий қилиш ҳақидаги қонун кучга киради. Мазкур маълумотни Туркия Молия вазирлиги расман тасдиқлаган Бу ҳақда Tengrinews хабар қилди.

Таъкидланишича, "Яшаб туриш солиғи" — сайёҳлардан ўзлари яшаётган меҳмонхона ҳудудида кўрсатилаётган барча хизматлардан 2 фоиз миқдорида олинадиган йиғим. Қонун лойиҳасига мувофиқ, ставка муайян ҳудуд маъмуриятининг ихтиёрига кўра ўзгариши мумкин. Тўлов меҳмонхона, курорт мажмуаси, апарт-отель, меҳмон уйи ва бошқа жойлар ҳудудларида амалга ошириладиган барча хизматлар, шу жумладан, у ерларда яшаш нархидан ҳам ундирилади.

Тўлов сайёҳлардан қандай ундирилиши ҳақидаги тафсилотлар ҳозирча номаълум. Аммо, Profi.travel хабарига кўра, қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун тақдим этилганидан буён сайёҳлик бизнеси соҳасида кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Ҳужжат матнида айтилишича, йиғимни сайёҳлар меҳмонхонага жойлашиш вақтида тўлаши керак, бироқ Туркияга туристик пакетлар доирасида келаётган чет элликлар билан қандай иш тутиш ҳалигача тушунарсиз.

Бозор иштирокчилари фикрича, энг осон йўл йиғим ставкасини туристик пакетлар нархига қўшиш бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан