Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия шимолий Ироқда ҳарбий операцияларни бошлади
15.06.2020 11:10,  
228

Ироқнинг шимолида Туркия Курдистон ишчи партияси (КИП)га қарши ҳарбий ҳаво операцияларини бошлади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги баёнот берди. Туркияда КИП террорчилик ташкилоти деб эълон қилинган.

"Бургут панжаси" операцияси халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб ўзимизни ҳимоя қилиш бўйича қонуний ҳуқуқларимиз асосида, халқимиз ва чегараларимизга тобора кўпайиб бораётган КИП ва бошқа террористик элементларни зарарсизлантириш орқали халқимиз ва чегаралар хавфсизлигини таъминлаш учун бошланди", - дейилади Туркия мудофаа вазирлиги хабарида.

Баёнотда таъкидланишича, операциялар Синжар, Заба ва Ироқнинг бошқа шимоли-шарқий вилоятларида ўтказилади. Туркия ушбу ҳудудлардан террорчилар таянч сифатида фойдаланмоқда деб ҳисоблайди. Ҳозирга қадар турк жангчиларининг ҳужумлари натижасида "террорчилар яширган бир нечта бошпаналар" йўқ қилинди.

Аввалроқ Туркия Ироқ ва Суриянинг шимолида курд қуролли гуруҳларига ва Курдистон Ишчилар партиясига (КИП) қарши бир неча бор операциялар ўтказган. Охирги операция 2019 йил август ойида бўлиб ўтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан