Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Сурия ҳарбий самолётини Идлибда уриб туширди
3.03.2020 16:58,  
854

Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазият ўта кескинлигича қолмоқда.

Туркия Мудофаа вазирлиги Суриянинг L-39 Альбатрос ҳарбий самолёти Идлибда уриб туширилганлиги ҳақида хабар берди. Бу маълумотни Сурия давлат телевидениеси тасдиқлади, дея хабар беради РИA Новости.

Ушбу манбага кўра, самолёт Маарратун-Нуъмон шаҳри яқинида уриб туширилган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Идлибда "ҳаво-ҳаво" ракеталари ёрдамида Туркиянинг F-16 қирувчи самолётлари иккита Сурия ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли Су-24 бомбардимончиларини уриб туширган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан