Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия-Сурия можароси ҳақида Трамп: Бу бизнинг чегарамиз эмас
17.10.2019 13:35,  
436

АҚШ президенти Доналд Трамп Туркиянинг Сурияга киришига муносабат билдириб “бу бизнинг чегарамиз эмас” деди ва курдлар ҳақида “улар ҳам фаришта эмас” деган гапни айтди.

Унинг бир неча кун олдин Сурия шимолидаги АҚШ аскарларини бошқа ҳудудга кўчириш буйруғи “Туркиянинг курд ҳарбий кучларига қарши ҳужумига яшил чироқ ёқиш” дея баҳоланган эди.

Трамп эса Оқ уйда мухбирларга гапира туриб АҚШ “полициячи эмаслигини” айтди. “Уйга қайтиш вақтимиз келди”, деди у.

Аммо АҚШ Конгрессидаги қуйи – Вакиллар палатасидаги ҳам демократ, ҳам республикачи депутатлар Трампнинг бу қароридан норози бўлди.

Трамп эса Туркиянинг Сурияга ҳужуми ҳақида “Уларнинг чегарада муаммоси бор. Бу бизнинг чегарамиз эмас. Шунинг учун одамларимизни йўқотмаслигимиз керак. Аскарларимиз у ердан чиқиб кетди. Ҳозир улар хавфсизликда. Улар у ердан ташқарида ҳам ишлаши мумкин. Буни урушмасдан ҳам қилса бўлади”, деди.

Шунингдек, у Туркиянинг ҳаракатларига ҳам муносабат билдирди: “Биз вазиятни кузатяпмиз ва Туркия тўғри иш қилишига умидвормиз: уруш зудлик билан тўхтатилишини истаймиз”.

Трамп курдларни “улар фаришта эмас” дея атаган: “Улар биз билан (ИШИДга қарши) курашди. Биз билан иттифоқчи бўлиб урушиши учун уларга катта пул сарфладик ва бу тўғри бўлганди”.

Курдистон Ишчи Партияси (PKK) ҳақида эса “уларнинг иши террордан ҳам ёмонроқ ва террорчилари Исломий Давлатдан ҳам катта хавф туғдиради”, деган.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқларини кузатиш маркази хабарига кўра чоршанба куни расмий Сурия ва Россия ҳарбий кучлари Туркия билан чегарадаги Кобане шаҳрига кирган. Бу курд ҳарбий кучлари ва Дамашқ ўртасидаги ўзаро келишувга кўра рўй берган.

БМТ маълумотларида юзага келган можаро натижасида бир неча тинч фуқаро ҳалок бўлгани ва 160 000 киши Сурия шимолини тарк этиб, қочқинга айлангани ҳақида айтилади. Чоршанба куни БМТ Туркия ҳукуматига мурожаат қилиб, яна бир бор ҳужумни тўхтатишга чақирган.

Анқара эса ҳужумни давом эттириши, курд ҳарбийлари билан сулҳ тузмаслигини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан