Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Тошкентда электрон тиббиёт тизимини жорий этишга кўмаклашади
27.01.2020 16:56,  
105

Тошкент шаҳар ҳокими IHMG таъсисчиси Дўғру Саваш билан учрашди. Ҳокимлик матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқот давомида Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш муассасаларида электрон тиббиёт тизимини жорий этиш масаласи муҳокама этилди.

IHMG таъсисчиси Дўғру Савашнинг маълум қилишича, бугунги кунда Туркиядаги барча давлат ва нодавлат соғлиқни сақлаш муассасаларида электрон тиббиёт тизими амалга киритилган. Бунинг учун махсус дастурий таъминот яратилган бўлиб, унда соғлиқни сақлашга оид барча тизимларнинг фаолияти, ўзаро алоқадорлиги, ҳатто тиббий суғурта ҳам инобатга олинган. Уни жорий қилишнинг афзалликлари кўп.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Хусусан, бу аҳоли жон бошига қанча ва қайси ихтисосликдаги тиббиёт муассасалари зарурлиги, бугунги кунда қандай касалликлар кўрсаткичи юқори эканлиги, дориларга бўлган талаб ва эҳтиёж каби қатор масалаларда аниқ статистика юритиш ва шундан келиб чиқиб, ишни ташкил этиш, тиббиётнинг маълум йўналишларини ривожлантириш кераклиги борасида хулоса қилиш имконини беради.

Хабарда айтилишича, Жаҳонгир Ортиқхўжаев IHMG таъсисчиси Дўғру Савашга пойтахтимиз аҳолиси сони ҳамда уларнинг тиббиёт йўналишидаги мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда шаҳримиз учун қанча даволаш-профилактика, таҳлил ва ташхис муассасалари кераклиги борасида маълумот тайёрлашни таклиф қилди. Томонларнинг бу йўналишдаги фикр ва тажриба алмашинуви давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан