Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия ва Бразилия президентлари Москвага келишга тайёр
2.05.2022 08:31,  
86

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг бразилиялик ҳамкасби Жаир Болсонаро Украинадаги урушни ҳал қилишда ёрдам бериш учун Москвага келишга тайёр. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли маълум қилди.                                                                 

Туркия ва Бразилия президентлари Москвага келишга тайёр. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Чавушўғли, "Бразилия ва Венесуэла Россия билан яхши муносабатда. Шунга қарамай, ҳар икки давлат урушни тўхтатиш кераклиги тарафдори" деб таъкидлади.

Унга кўра, Бразилия президенти Болсонаро бошқа давлат раҳбарлари, жумладан Туркия президенти Эрдўғон билан биргаликда Москвага ташриф уюштиришга тайёрлигини маълум қилган.

"Биз сизнинг саъй-ҳаракатларингизга ўз ҳиссамизни қўшишни хоҳлаймиз", деди Туркия ТИВ раҳбари Лотин Америкаси давлатларига Анқаранинг можарони ҳал қилиш ҳаракатларига нисбатан позициясини маълум қилиб.

Чавушўғли Туркия бу масалани ўрганиб чиқишига ваъда берди.

Аввалроқ Туркия расмийлари Зеленский ва Путин ўртасидаги учрашувни ташкил этишда ёрдам беришга тайёр эканликларини бир неча бор таъкидлаган эди. Бундан ташқари, март ойи охирида Истанбулда Украина ва Россия музокара гуруҳларининг юзма-юз учрашуви бўлиб ўтди.

Туркия ТИВ раҳбари, шунингдек, НАТОнинг Украинадаги уруш бўйича позицияси ҳақида сўз юритди. "НАТОнинг позицияси аниқ. Биз Украинада урушга бормаймиз, лекин бирон бир иттифоқчига заррача ҳужум бўлса, шунга яраша жавоб берамиз", — деди у.‌‌

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан