Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия ва Россия миллий валютада ҳисоб-китоб қилишга келишиб олди
8.10.2019 18:36,  
340

Россия Молия вазирлиги ва Туркия ғазначилик ва молия вазирлиги ҳисоб-китоб ва тўловларни миллий валютада амалга ошириш тўғрисида битимни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, ҳужжат "банклараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, икки давлат тадбиркорлик субъектлари ўртасида узлуксиз тўловларни таъминлашга" қаратилган.

Россия томонидан битимни бош вазирнинг биринчи ўринбосари - молия вазири Антон Силуанов, Туркия томонидан Ғазначилик ва молия вазири Берат Албайрак имзолади.

Асосий мақсад - Туркия ва Россия ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда рубл ва лирадан фойдаланишга босқичма босқич ўтиш ва буни кўпайтириш, молия бозорининг тегишли инфратузилмасини яратиш ва компаниялар учун миллий валютанинг жозибадорлигини ошириш Молия вазирлигининг асосий мақсади эди.

Туркия ва Россия эмитентлари ликвидлик даражасини ошириш учун икки мамлакат бозорларида қимматли қоғозларини чиқариш воситаларини ишлаб чиқадилар.

“Битимнинг имзоланиши Туркия ва Россия ўртасидаги ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун муҳим қадамдир”, - дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан