Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия халқаро авиапарвозларни бутунлай тўхтатди
28.03.2020 10:41,  
228

Туркия президенти Тайип Эрдоған барча халқаро авиапарвозлар тўхтатилиши ва мамлакат бўйлаб фуқароларнинг рухсатсиз сафар қилиши тақиқланиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у ТРТ канали эфирида айтди.

Президент ўз мурожаатида коронавирус тарқалишига қарши янги чора-тадбирлар жорий этилишини таъкидлади. Жумладан, халқаро авиапарвозлар вақтинча тўхтатилади. Бундан ташқари, мамлакат ичида сафар қилиш маҳаллий ҳокимиятлар рухсати билангина амалга оширилади.

"Биз курашни давом эттирамиз. Ҳеч қандай офат биздан кучли эмас", деди Эрдоған.

"Инсоният олдида турган эпидемия олдида буҳронларни енгиш учун Туркия учун катта "қурбонлар" бериш вақти келди. Қаршимизда турган хавф ўта жиддий", деди Туркия президенти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан