Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия яна бир черковни масжидга айлантирмоқда
22.08.2020 13:35,  
471

Туркия ҳукумати машҳур Муқаддас Нажоткор черкови жойлашган Истанбулдаги Чора монастирини масжидга айлантиришга қарор қилди. Қарор ҳукумат газетасида эълон қилинди, дея хабар беради РИА Новости.

Аё София сингари ушбу монастир биноси ҳам ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объекти ҳисобланади. У Истанбулнинг Фотиҳ туманида жойлашган.

Монастир VI асрда, эрамизнинг 534 йилда қурилган. Бу Истанбулдаги энг қадимий тарихий обидалардан бири. Бино, Аё София сингари, 1511 йилда турклар Константинополни забт этгандан Қаҳрие масжидига айлантирилган.

Чора монастири 434 йил давомида масжид сифатида ишлатилган ва вазирлик қарори билан 1945 йилда музейга айлантирилган.

Туркиянинг энг юқори маъмурий суди - Давлат кенгаши, вазирликнинг 1945 йилдаги бинони музейга айлантиришга олиб келган қарори ноқонуний деб ҳисоблаб, уни 2019 йилда масжидга айлантиришга қарор қилди. Давлат кенгашининг қарори президент фармони чиққунга қадар амалга оширилмаган. 

"Бу император Комнен давридаги Византиянинг энг ажойиб тимсолларидан бири бўлиб, у ўзининг ажойиб фрескалари билан танилган. У Аё София сингари тартиб-қоидаларга биноан масжидга айлантирилмоқда. У Диний ишлар идорасига топширилади ва черковни масжидга айлантириш учун Византия фрескалари ёпилиши кутилмоқда", дейилади ERT телеканали хабарида. 

2020 йил июл ойида дунёга машҳур ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси объекти бўлган Истанбулги Аё София музейи масжидга айлантирилган эди.

Аё Софияда 86 йилдан сўнг илк жума намози – Эрдоған Қуръон тиловат қилмоқда (фото+видео)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан