Туркия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар етакчиларидан муҳожирлар билан муаммони ҳал қилишда ёрдам бериш эвазига шу баҳордан Туркия фуқароларининг Европа Иттифоқига қисқа муддатли сафарлари учун визасиз тартиб киритишни сўради, деб хабар бермоқда Брюсселдаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА Новости ахборот агентлиги.
"Туркия шу баҳордаёқ визасиз тартибни киритишни сўради", деб айтди манба. 2015 йил ноябрдаги саммитда Европа Иттифоқи ва Туркия етакчилари Анқаранинг миграция инқирозини тартибга солишда ёрдам бериш эвазига визасиз тартиб, молиявий кўмак ва ЕИга кириш бўйича музокараларни қайта бошлаш таклифини муҳокама қилишганди.
Аввалроқ Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу Европа Иттифоқидан Туркияда суриялик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун юборилган 3 млрд доллардан кўпроқ молиявий кўмак сўради.