Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда Эрдоғаннинг 250 миллиард долларлик баёноти эълон қилинди
6.12.2022 11:40,  
231

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон тез орада Ширнакда нефть конлари топилгани ҳақида маълум қилади. Бу ҳақда Sabah газетаси хабар бермоқда.

Колумналист Явуз Донатнинг нефть заҳиралари ҳақидаги мақоласида қайд этишича, Эрдоған яқин кунларда эълон қилади. – Донатнинг вилоят мутахассисларидан олган маълумотларига кўра, Ширнакда янги қудуқлар бурғулаш ишлари олиб борилмоқда ва захиралар ҳажми сезиларли даражада кўп. Мана Туркияни хурсанд қиладиган янгилик", деб ёзади газета.

Габар тоғи яқинидаги ҳудудда хом ашё ишлаб чиқаришнинг мумкин бўлган ҳажми кунига 5000 баррелга баҳоланмоқда, бу эса уни 20 мингга етказиш имкониятидир. Нефтнинг умумий ҳажми 250 миллиард долларга етиши мумкин.

Октябрь ойида Туркия ҳукумати 2023 йилда нефть ва газ конларини ўрганиш, шунингдек, денгизда маълум ишларни бажариш учун қуруқликда 100 та қудуқ бурғилашни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Бундан олдин Туркия Қора денгиздаги Сакаря конидан газ қазиб олиш ва ташиш учун қарийб 10 миллиард доллар сармоя киритиши ҳам маълум бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан