Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда инфляция яна ошди
3.11.2022 15:33,  
61

Октябрь ойи натижасида Туркияда инфляция яна ўсди ва бир ой олдинги 83,45 фоизга нисбатан 85,51 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда TUIK Миллий статистика институти маълумотларига таяниб, "ТАСС" манбаси хабар бермоқда.

TUIK маълумотларига кўра, ой давомида истеъмол нархларининг ўсиши 7,18 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, олимлар ва иқтисодчилар томонидан яратилган ENAG гуруҳи маълумотларига кўра, октябрь ойида нархларнинг йиллик ўсиши 186,27 фоизни ташкил этган.

Ўтган йил охиридан бери Туркия Марказий банки ставкани 14 фоизда ушлаб турди, бироқ президентнинг ваъдаларига қарамай, турк лираси пасайишда давом этди ва инфляция даражаси 80 фоиздан ошди.

Натижада, ҳукумат пул-кредит сиёсатини юмшатишга киришди. Октябрь ойи охирида Марказий банк асосий ставкани куз бошидан бери иккинчи марта пасайтирди, ҳозир у 10,5 фоизни ташкил этади. 

Бироқ, барибир, мамлакат раҳбарияти олиб бораётган сиёсат натижаларига кўра, лира мустақил экспертлар прогнозларига кўра, йил давомида долларга нисбатан 25 фоизга қадрсизланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан