Туркияда карантинга кетаётган автобус йўловчилари нега жанжал кўтарди? (видео)

Туркияда карантинга кетаётган автобус йўловчилари нега жанжал кўтарди? (видео)

Фото: Diken

17 март куни Париждан Истанбулга қўнган самолёт йўловчилари карантинга жойлаштирилди, Бу ҳақда Diken нашри хабар бермоқда.

Йўловчиларни аэропортдан карантинга олиб кетаётган автобус полиция ва бошқа давлат хизматчилари томонидан йўлда тўхтатилган. Ходимлар карантин қоидаларига зид равишда автобусдан ёш қизни туширишган ва давлат автомашинасида олиб кетишган. Шундан сўнг автобуснинг қолган йўловчилари қаттиқ эътироз билдиришди.

Йўловчиларнинг таъкидлашича, ушбу қиз давлат амалдорининг фарзанди бўлиб, отаси шахсий манфаати учун ҳукумат кучидан, яъни полициядан фойдаланган. Йўловчилар эса, давлат хизмат ходимларидан ноқонуний равишда фойдаланилганидан ва карантин қоидалари қўпол равишда бузганлигидан қаттиқ ранжиган.