Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда мушкул вазиятда қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилади
23.03.2020 14:08,  
420

Коронавирус туфайли Туркия давлатида мушкул вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилади. Бу ҳақида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг матбуот котиби маълум қилмоқда. 

Таъкидланишича, Туркияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларни қўлаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ушбу лойиҳа орқали Туркияда бўлиб турган фуқароларга моддий ва маънавий кўмак берилади, уларга энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва маиший тозалаш воситалари етказиб берилади.

Бунинг учун Туркиядаги ёрдамга муҳтож фуқаролардан исм-шарифи, телефон рақами ва яшаш манзили кўратилган маълумотларни Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллигининг  телеграм боти @UzbTrBot  ва  [email protected] почта манзили орқали юборишлари сўралмоқда.  

Айни дамда Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллиги #бирдамлик ва #ҳамжиҳатлик ижтимоий кўмак лойиҳасини ишга туширган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан