Туркияда рўй берган зилзилада Ўзбекистон фуқаролари зарар кўрдими?

Туркияда рўй берган зилзилада Ўзбекистон фуқаролари зарар кўрдими?

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига биноан, Тошкент вақти билан соат 19.30 ҳолатига кўра Туркиянинг ғарбий қисмида 2020 йил 30-октабрда содир бўлган кучли зилзила натижасида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Мамлакатимизнинг Анқарада шаҳридаги Элчихона ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Измир вилоятининг Тезкор штаби билан доимий алоқа ўрнатган.

Жароҳат олган ҳамюртларимиз тўғрисида маълумот аниқланганда, зарур ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкин (тел.: +90 212-323-20-36/37).

Бугун Туркиянинг Измир провинциясида 6.6 балли кучли зилзила рўй берди. Ҳозирча олти киши ҳалок бўлгани ва 200 дан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Измир шаҳрида 20 дан ортиқ уй, хусусан, кўп қаватли уйлар қулаб тушган.