Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда йиллик инфляция 1998 йилдан бери энг юқори даражага етди
5.06.2022 16:15,  
37

Май ойида Туркияда истеъмол нархлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 73,5 фоизга, ойлик эса деярли 3 фоизга ошди. Бу ҳақда «dw.com» манабаси хабар берди.

Украинадаги уруш, энергия нархининг ошиши ва турк лирасининг қулаши фонида Туркияда йиллик инфляция май ойида охирги 24 йиллик энг юқори даражага етди. Туркия Статистика институти 3 июнь, жума куни хабар қилганидек, мамлакатда истеъмол нархлари ўтган ойда йиллик ҳисобда 73,5 фоизга ошиб, 1998 йил октябридан буён энг юқори ўсишни кўрсатди.

Инфляциянинг тезлашиши кетма-кет 12-ой кузатилмоқда. Бу, асосан, транспорт соҳасида нархларнинг ошиши (бир йилда 107,6 фоизга ўсиш), шунингдек, озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар (ўсиш 91,6 фоиз) билан боғлиқ. Туркияда истеъмол нархлари ойлик базада 2,98 фоизга ошди.

Эрдоған асосий ставкани оширишга қарши

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иқтисодий ўсиш ва экспортни ошириш учун фоиз ставкаларини пасайтириш тарафдори ва юқори қарз харажатлари инфляцияга сабаб бўлаётганини таъкидлади. Бу позиция ўрнатилган иқтисодий тафаккурга зиддир. Турк лираси ўтган йили АҚШ долларига нисбатан қийматининг 44 фоизини йўқотди.

Газ, нефть ва дон нархининг ошишига олиб келган Россиянинг Украинага бостириб кириши Туркиядаги вазиятни янада оғирлаштирди, дея қайд этади AP.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан