Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда йиллик инфляция 83 фоиздан ошди
4.10.2022 13:42,  
16

Туркияда истеъмол нархлари сентябрда кетма-кет ўн олтинчи ой тезлашди, натижада инфляция 83 фоиздан ошди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.

Бунга сабаб сифатида мамлакат Марказий банки томонидан фоиз ставкаларининг оширилиши, шунингдек, электр энергияси ва газ нархларининг юқорилаши фонида миллий валюта курсининг тарихий минимал даражага тушиб кетгани кўрсатилган.

Мамлакат статистика институти маълумотларига кўра, ўтган ойда нархлар 1998 йил июлидан бери энг юқори кўрсаткичга етди ва йиллик ҳисобда 83,5 фоизниташкил этди. Август ойида инфляция 80,2 фоиз бўлди.

Уй-жой ва коммунал хизматлар нархи 84,7 фоизга, транспорт хизматлари 117,7 фоизга, энергия нархи 133 фоизга ошди. Озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар 93,1 фоизга қимматлашди.

Сентябр ойида истеъмол нархларининг ўсиши ўтган ойга нисбатан 3,1 фоизни ташкил этди. Август ойида бу кўрсаткич 1,5 фоиз бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан