Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда йиллик инфляция декабрь ойида 64,27 фоизни ташкил этди
3.01.2023 16:51,  
17

Туркия Миллий Статистика Институти сешанба куни маълум қилишича, Туркияда йиллик инфляция ноябрь ойида 84,39 фоиздан декабрь ойида 64,27 фоизга пасайган.

Агентлик маълумотларига кўра, истеъмол нархларининг ўсиши 1,18 фоизни ташкил этди.

Расмий маълумотларга кўра, энг катта ўсиш уй-жой коммунал хўжалиги (79,83%), алкоголсиз ичимликлар (77,9%) ва транспорт хизматлари (54,5%)да қайд этилган.

Олимлар ва иқтисодчилар томонидан яратилган инфляция тадқиқот гуруҳи ҳам декабрь ойида Туркияда истеъмол нархларининг ўсишини ҳисоблаб чиқди: унинг маълумотларига кўра, йилнинг сўнгги ойида инфляция 137,55% ни ташкил этди.

ENAG маълумотларига кўра, ой давомида истеъмол нархларининг ўсиши 5,18% ни ташкил этди.

Сешанба куни эрталаб мамлакат миллий валютаси турк лираси бир доллар учун 18,7 курсдан сотилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан