Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда юз берган кучли зилзила оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаганлиги маълум бўлди
26.01.2020 14:21,  
251

Туркиядаги кучли зилзила оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлмаган ва жабрланмаган. Бу ҳақда ТИВ мамлакатнинг Анқара шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга асосланиб хабар қилди.

“2020 йилнинг 24 январь куни Туркиянинг шарқида содир бўлган кучли зилзила оқибатида вафот этган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, вазият элчихона ва Истанбул шаҳридаги бош консулхона назорати остида.

Консуллик ҳуқуқий департаменти Туркия ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Анқара шаҳридаги элчихонасига (тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) ёки Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Маълумот учун, қутқарув-қидирув ишлари давомида 35 кишининг жасади топилган. Шу билан бирга, 45 дан кўпроқ одам вайроналар остидан чиқариб олинган.

1500 дан кўпроқ одам турли жароҳатлар олган, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан