Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиядаги инфляция Ўзбекистонда истеъмол нархларининг ўсишига олиб келиши мумкинми?
15.07.2022 12:27,  
59

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари бу саволга жавоб топиш учун тадқиқот ўтказди.

Маълумки, Туркия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 7 фоизга яқини Туркиянинг ҳиссасига тўғри келади.

2018 йилдан бошлаб Туркияда инфляция тез суръатлар билан ўса бошлади. 2021 йилда у 19,6 фоизга етди (2017 йилда 11,4 фоиз). Жорий йилда эса инфляциянинг 60,5 фоизга етиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳолат Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин?

ПМТИ экспертлари Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари бўлган 5 та мамлакат: Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркиядан импорт инфляциясини ҳисоблаб чиқди. Бунда ҳар бир ҳамкор давлатдан қилинаётган импортнинг улушидан фойдаланилди. Ҳисоб-китоблар 11 фоизга тенг умумий инфляциянинг 2,73 фоиз пункти Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркиядан қилинаётган импорт ҳажмига боғлиқ эканлигини кўрсатди.

Туркиядан импорт қилинган инфляция тахминан 0,28 фоиз пунктга тенг. Демак, Туркияда инфляциянинг кучайиши Ўзбекистондаги истеъмол нархларига сезиларли таъсир қилмайди.

Агар сўмнинг девальвация даражаси меъёрдан юқори бўлса, бу рақамлар ошиши мумкин. Бу эса валюта курси барқарорлигини таъминлаш воситаларини такомиллаштиришни талаб қилади.

#Фоиз - 100дан маълум бир қисмни ифодалайди.
#Фоиз_пункти - иккита фоиз кўрсаткичи ўртасидаги фарқни ифодалайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан