Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси ходимлари ватандошларнинг муаммосини ижобий ҳал қилди
19.06.2019 19:45,  
76

Хабарингиз бор, 2019 йил январь ойидан бошлаб Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти жорий қилинди. Яна шу йил эски, биометрик бўлмаган паспортлар чет давлатларда йил охиригача муомалада бўлиши эълон қилинганди.

Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси Туркиядаги чет эл фуқароларига яшаш рухсатномаси берувчи Göç idorasiʼга бу ҳақда нота юборган. Фақат йил охиригача муомалада қоладиган паспортнинг эски, биометрик бўлмаган паспорт эканлиги билан бирга, биометрик паспортларнинг муддати тугагунгача амалда бўлишини билдирмаган. Бу эса турли тушунмовчиликларни юзага келтирмоқда деган хабарлар тарқалганди.

Манбамизнинг хабар беришича, мазкур вазият юзасидан Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги консуллик бўлими томонидан Туркиянинг Миграция Бошқармасига ва керакли бошқа барча мутасадди идораларига ўз вақтида нота берилган.

Айни вақтда тегишли мутасадилар томонидан керали ишлар амалга оширилмоқда ва вазият назоратга олинганлиги маълум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан