Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда таровиҳ намозлари қилинмаслиги маълум қилинди
5.04.2020 00:55,  
895

Туркия Дин ишлари бўйича вазири Али Эрбош Рамазон ойида таровиҳ намозлари қилинмаслигини маълум қилди, деб вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ҳозирги вақтда коронавирус пандемияси вақтида қурбонлар сони ортиб борар экан, биз бу борада ўз тадбирларимизни олишда давом этяпмиз. Тахминан 20 кундан кейин муборак Рамазон ойи кириб келмоқда, лекин шуни афсус билан маълум қиламанки Туркияда масжидларда таровиҳ намозлари қилинмайди" - деган Али Эрбош 

Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Туркиядаги масжидларда намозлар, хусусан, жума намозлари вақтинча ўқилмай турилиши, аммо азонлар эшиттирилиши ва масжидлар очиқ қолишини маълум қилинган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда жами 23 934 нафар инсон коронавирусдан касалланди. Уларнинг 501 нафари вафот этди, 786 нафари эса соғайиб кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан