Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош Консулхонасининг хабарига кўра, консулхонага келиб тушган аризаларга биноан, қуйида келтирилган Туркияга келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистондаги яқин оила аъзолари томонидан қидираётганлиги маълум қилинади:
- Расулова Мавлуда Фармоновна, 01.08.1964 йилда Буҳоро вилоятида туғилган. 2019 йил 18 октябрда Туркиянинг Истанбул шаҳрига келган. 2020 йилнинг октябр ойидан буён Ўзбекистондаги яқин қариндошларига алоқага чиқмаган (қариндошлари телефон рақами +99890 6143039);
- Нарзикулов Азимбой Рахматуллаевич, 14.10.1993 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2016 йил 6 декабрда Туркиянинг Истанбул шаҳрига келган. 2018 йилнинг март ойидан буён Ўзбекистондаги яқин қариндошларига алоқага чиқмаган (қариндошлари телефон рақамлари +99871 2320867, 05322144575, авдокат - 05305438171);
- Махаматкулов Азамат Аликулович, 17.04.1980 йилда Сурхандарё вилоятида туғилган. 2020 йил 14 мартда Туркиянинг Истанбул шаҳрига келган ва кейинчалик оила-аъзоларига алоқага чиқмай қўйган (қариндошлари телефон рақамлари +99893 0792683).
Бошконсулхона юқорида зикр этилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумотга эга бўлган Туркиядаги ватандошларимиздан кўрсатилган телефон рақамларга зудлик билан мурожаат қилишларини илтимос қилади.