Туркиянинг Чанаққала ҳудудида балиқчилар қармоғига беш метрли акула илинди. Бу ҳақда NTV хабар қилди.
Таъкидланишича, денгиз ҳайвонининг оғирлиги сал кам бир тоннани ташкил қилди.
Эгей денгизида тутилган бундай баҳайбат акула балиқчиларни лол қолдирди. Кўпчилик акула билан суратга тушиб, тармоққа жойлаштиришди.
Маълумот учун, бир неча турдаги акулалар Ўрта ер ва Егей денгизларида яшайди, уларнинг аксарияти одамлар учун хавф туғдирмайди.