Туркиялик тадбиркорлар билан 7 миллиард доллардан зиёд шартномалар имзоланди

Туркиялик тадбиркорлар билан 7 миллиард доллардан зиёд шартномалар имзоланди

Фото: president.uz

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди.

МАВЗУГА ДОИР: «Ўзбекистонга кирган компания албатта манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман» – Президент туркиялик тадбиркорлар билан учрашди

Тадбирда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), “Гебзе” уюшган саноат зонаси, “Зираат” банки, “Зорлу холдинг”, “Жошкуноз холдинг”, “Экзачибаши”, “Байкар”, “Дунягоз”, “Канимед саглик”, “Бау глобал”, “Хавелсан” каби қатор компаниялар вакиллари иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти билан ўтган музокараларда бизнес алоқаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олинганини таъкидлади:

- Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугун мамлакатимизга кирган компания албатта манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман. Бунинг учун зарур ҳуқуқий, институционал шароитлар яратиб берилади, — деди президент.

МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев Туркиянинг энг катта кутубхонаси билан танишди (фотогалерея)

Шу билан бир қаторда “Ronesans Holding” билан “Ўзбекистон металлургия комбинати“ акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва ривожлантиришга 630 миллион евро, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш, шунингдек, шифохоналар ва савдо марказларини қуриш бўйича умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларлик янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилди.

МАВЗУГА ДОИР: Мирзиёев ва Эрдоған қандай масалаларни муҳокама қилишди?