Туркияликлар ёрқин метеорит парвозига гувоҳ бўлди (видео)

Туркияликлар ёрқин метеорит парвозига гувоҳ бўлди (видео)

Кеча, 28 май куни Туркия осмонида милтиллаб кўриниб, кейин катталашган объект парвози қайд этилган. Кейинроқ ушбу жисм кучли портлаш билан парвозни якунлади.

Daily Sabah нашрининг ёзишича, маҳаллий аҳоли бу ҳодиса бирданига бир нечта ҳудудларда - Артвин, Эрзурум, Сивас, Тунжели, Трабзон, Эрзинжан ва Ардаҳанда кўришга муваффақ бўлган.

 

Мутахассислар бу навбатдаги метеорит бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги ходимлари ҳам атмосферадаги «ёруғлик чақнаши»ни текширишни бошлаган.