Туркияни тарихини ўзгартирган 15 июль тунига 4 йил бўлди

Туркияни тарихини ўзгартирган 15 июль тунига 4 йил бўлди

Бугун Туркияда 15 июль — давлат тўнтаришига хоинона уриниш бартараф этилганининг тўрт йиллиги мавзусида видео конференция бўлиб ўтди. Унда дипломатик корпус вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

Конференция Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр жанобларининг кириш сўзи билан очилди.

2016 йил 15 июль санасида шаҳид бўлганлар ҳақига Қуръони карим тиловати қилинди.

Меҳмет Сурейя Эр жаноблари 2016 йил 15 июль куни Туркияда ФЭТО террористик ташкилоти томонидан содир этилган ва турк халқининг ғалабаси билан якунланган давлат тўнтаришига уриниш ҳақида сўзларкан, «Бу тунда содир этилган катта хиёнатнинг бундан кейин бошимизга тушмаслиги учун ҳозир бизнинг зиммамиздаги энг муҳим фуқаролик вазифамиз — ўтмишдаги хатоларимизни кўриб, улардан сабоқ олиш ва ўша тарихий тунни асло унутмасликдир» деди.

2016 йил 15 июль куни Туркия тарихида қонли фожеа сифатида ёдга олинади. Туркия Қуролли кучлари ичига сизиб олган ва Фетуллахчи террористик ташкилоти (FETÖ) аъзоси бўлган ҳарбийлар томонидан амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Президент Режеп Таййип Эрдоғанга суиқасд уюштириш, конституцион тузум ва парламент тизимини ағдариш эди.

Бу уриниш чоғида Анқара ва Истанбулда бир вақтда бошланган бўлиб, Истанбулда Бўғозичи ва Фотиҳ Султон Меҳмет кўприклари, Отатурк номидаги аэропорт ва Вилоят Ички ишлар Бошқармаси забт этилди, Анқарада эса Миллий хавфсизлик ташкилоти, Ички ишлар бош бошқармаси ва Гўлбаши полиция махсус хизмат маркази каби стратегик идораларга бомбали хужумлар уюштирилди.

Жумҳурият тарихида илк марта Президент Девони, Бош вазир девони ва Туркия Буюк Миллат Мажлисига қуролланган тўда томонидан қўлга киритилган самолётлардан бомба ёғдирилди. Бунинг натижасида тинч аҳоли вакилларидан 251 киши ҳалок бўлди, 2000 дан ортиғи эса яраланди.

Тўнтариш ҳаракати бошлангандан кейин бироз вақт ўтиб, телеканаллардан жонли эфирда халққа мурожаат қилган Президент Эрдоған бу тўнтариш ҳаракати Туркия Қуролли Кучлари ичига сизиб кирган террористик ташкилотга аъзо бўлган бир ховуч кимсаларнинг хужуми эканлигини маълум қилди.

Президент Эрдўған ўз мурожаатида халқини демократияси ва миллий иродасини ҳимоя қилиш учун кўчаларга чиқиб, бу террористик ҳакаратга қарши туришга чақирди ва Туркиянинг барча вилоятларида юзминглаб халқ тўнтаришчиларга тўсқинлик қилиш учун кўчаларга чиқишди.

Туркия 15 июль куни нафақат мамлакат тарихининг энг қонли давлат тўнтаришига урининиш балки жуда ҳам кенг қамровли террористик ҳуруж билан юзма юз келди. Бунга жавобан турк халқининг демократияни ҳимоя қилиш мақсадида кўрсатган қаршилиги бутун дунёнининг диққатига сазовор бўлди.

ФЕТО охирги 40 йилдан буён давлатни қўлга олиш мақсадида таълим муассасалари, маданият марказлари, касбий уюшмалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали стратегик идора ва муассасаларга сизиб кирмоқда. 2014 йилдан бери мазкур ташкилот аъзолари давлат ташкилот ва идораларидан узоқлаштиришга ҳаракат қилинган бўлсада, 15 июль куни содир бўлган давлат тўнтаришига уриниш бу ташкилотнинг давлат тизими ичида на қадар мустаҳкам ўрнашиб олганини кўрсатди. Шунинг учун ҳам барча давлат идора ва ташкилотларини ФЕТО аъзоларидан тозалаш мақсадида миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларга риоя қилган ҳолда, Туркияда фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинди.

“Ҳукуматимиз Фетуллах Гуленнинг ҳақиқий башарасини 15 июлдан аввал сезган ва уни фош қилиш ҳаракатини бошлаб юборган эди. Бу тузилманинг давлат ичидаги гумашталарини фош этиш учун иш олиб бораётган эдик ва бу ишда муҳим натижаларга эришган ҳам эдик. Лекин 15 июль куни содир бўлган давлат тўнтаришига уриниш юзма юз келган таҳдиднинг таҳмин қилганимиздан ҳам жуда катта, жуда чуқур ва яшовчан эканлигини аччиқ бир дарс сифатида олдимизга қўйди. Фетуллах Гулен 40 йил давомида Туркия давлатининг тизгинини қўлга киритиш мақсадида қурган тузоқнинг на қадар катта эканлиги аён бўлди. ФЕТО чилар Фетуллах Гуленнинг таълимотига кўра, “ҳеч кимга мавжуд эканликларини сездирмасдан тизимнинг қилтомирлари ичида ҳаракат қилишган” ва босқичма босқич вужуднинг тананинг муҳим органларига путур етказувчи вирусни қўзғатган бир хасталик каби деярли “барча куч марказларига” етиб боришган эди. 15 июлдан кейин ўтган бир йилни кузатганимизда кенг қамровли маъмурий ва ҳуқуқий суриштирув ҳамда жиноят қидирув ишлари олиб борилди. Давлат тўнтаришига уринишни режалаштирган ва амалга оширган тузилмалар ҳақида кўплаб фактлар ва далилий ашёлар топилди” дейди Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдирим.

15 июль куни Туркия Республикаси ва Турк миллати тарихида демократиянинг ғалабаси сифатида қолади.