Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиянинг 31 вилоятида яна комендантлик соати жорий қилинди
12.05.2020 10:30,  
216

Туркиянинг 31 вилоятида 16-19 май кунлари коронавирус эпидемияси муносабати билан тўрт кунлик комендантлик соати жорий этилади, деди Президент Таййиб Эрдоған.

Аввалроқ комендантлик соатлари 11-12, 18-19, 23-26 апрел, 1-3 ва 9-10 май кунлари Туркиянинг 31 вилоятида, шу жумладан Анқара, Истамбул ва Анталияда жорий қилинган эди.

"16-19 май кунлари комендантлик соати қайтадан киритилади. У шанба куни соат 0.00 дан бошланади ва сешанба куни соат 24.00 гача давом этади" деди Эрдоған телевидение орқали халққа.

Унинг қўшимча қилишича, Туркиянинг тўққиз вилоятида (Адана, Диёрбакир, Мардин, Трабзон, Ўрду, Денгизли, Қаҳрамонмарас, Шонлиурфа, Текирдоғ) кириш ва чиқиш тақиқлари бекор қилинмоқда, шу билан бирга ушбу тадқиқ 16 вилоятда, жумладан Анқара ва Истанбулда ҳам сақланмоқда.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожанинг сўзларига кўра, мамлакатда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони кунига 1,5 мингдан ошди, 47 бемор вафот этмоқда, тасдиқланган коронавирус ҳолатларининг умумий сони 138 мингдан ошди ва 3786 киши вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан