Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиянинг Сакаря университетида ўзбек тилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди (фото)
23.10.2019 17:11,  
213

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар жамиятининг Сакаря вакиллиги «Тилсиз миллат, миллатсиз давлат бўлмас» номли тадбир уюштирди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланди.

Туркиянинг нуфузли университетларидан бири ҳисобланган Сакаря университетида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистон расм ва миллий ашёлар кўргазмаси намойиш қилинган.

Икки давлат мадҳияси тинглангандан кейин талабалар бирин-кетин чиқиб мумтоз ва замонамиз шеъриятидан намуналар ёдлашди, саҳна кўринишлар кўрсатишди. Кетидан тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон ҳақида қисқа фильм намойиш қилинди.

Тадбир меҳмони ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Ўзбек тили ва адабиёти ҳақида маъруза қилиб иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнгида барчага қатнашчилар ўзбек палови билан меҳмон қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан