Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Турклар Европа бефарқлигидан ғазабда: "Бу нимаси? Болгарлар ЕИда, грузинлар ЕИда. Фақат биз эмас... куляпсизми?"
15.04.2022 08:56,  
467

Европа Иттифоқи Украинадан кейин янги давлатлар иттифоқига кириш жараёнини бошлаш учун тугмачани босган кўринади. Молдова ва Грузияга Европа Иттифоқига кириш йўлидаги илк қадамнинг бир қисми сифатида тўлдириш учун зарур бланкалар берилди.

Туркиянинг En Son Haber газетаси ўқувчилари Украинадан кейин Молдова ва Грузиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёни бошланганидан норозилик билдиришди.

Европанинг кенгайиш ва қўшничилик сиёсати бўйича комиссари Оливер Вархели душанба куни ушбу мамлакатлар ташқи ишлар вазирларига Европа Иттифоқига кириш жараёнини бошлаш учун сўровномалар топширди. Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен Киевга ташрифи чоғида Владимир Зеленскийга ҳам худди шундай ҳужжат берган эди.

Кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Брюсселнинг бундай ҳаракатларини танқид қилди, баъзилар эса Анқаранинг Европа Иттифоқига қўшилиш уринишларини зудлик билан тўхтатишга чақирмоқда:

“Малайзия, Индонезия, Филиппин, Тайванни унутманг!” деб истеҳзо қилди бир фойдаланувчи.

"Туркия Республикаси қабул қилинмайди, қабул қилишга ҳаракат қилишса, Европа Иттифоқи қулайди. Европа Иттифоқига бўлган бу муҳаббатдан воз кечиш вақти келмадимикан?".

"Туркия Европа Иттифоқига аъзолик аризасини зудлик билан бекор қилиши керак. Қандай сафсата? Болгарлар - ЕИда, грузинлар - ЕИда. Ўнг ва чап томон - ҳамма ЕИда, лекин сен эмас. Куляпсизми?”...

Украина президенти Владимир Зеленский 28 февраль куни мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги аризани имзолади. Эртаси куни Европарламент мамлакатга номзод мақомини берувчи резолюцияни қўллаб-қувватлади. Молдова ва Грузия ҳам худди шундай аризаларни 3 март куни топширди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан