Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманбоши отлар учун Британиядан 1 миллион фунтга “кўп қиррали” қум сотиб олади
21.02.2020 17:24,  
1019

Туркманистон Буюк Британиядан 1 миллион фунт эвазига 10 минг тонна қум сотиб олади, дея хабар берди Озодлик радиоси туркман хизмати. Aшхобод пойга йўлларини ушбу қум билан қоплаш учун Британиянинг Andrew Bowen Limited компанияси билан шартнома имзолаган. 

Компания раҳбари Саймон Бовен "Aзатлик" радиосига айтишича, Туркманистондаги пойга йўлларини қоплаш учун зарур материаллар апрель ойининг бошларига қадар мамлакатга етказиб берилади.

Aшхабод ўзининг от пойга йўллари учун Британия компаниясидан 1 миллион фунт стерлингга 10 минг тонна қум сотиб олганлиги ҳақида Британия оммавий ахборот воситаларида хабар қилинган.

Қорақум саҳросининг 80 фоизини эгаллаган Туркманистон, Британиядан  қум сотиб олиши кераклиги журналистларнинг ақлига сиғмаяпти, дея таъкидлайди Aзатлик радиоси.

– Туркманистондаги қум, пойга йўллари учун мос эмас, яъни қум зарралари думалоқдир. Пойга йўллари учун кўп бурчакли қум керак. Бизнинг қопламамиз жуда қулай бўлиб, ўта қаттиқ ва юмшоқ эмас. Ушбу қум отларнинг саломатлиги учун жуда фойдали, - деди Британия компанияси раҳбари Бовен.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан