Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон ҳукумати манатни девалвация қилишни режалаштирмоқда
12.02.2020 09:43,  
651

Туркманистон ҳукумати мамлакат миллий валютаси манатнинг АҚШ долларига нисбатан алмашинув курсини ўзгаритишни режалаштирмоқда деб хабар беради centralasia.media нашри.

Янги курс 1 долларга 8-10 манат атрофида бўлиши кутилмоқда.

Мамлакатнинг амалдаги расмий курси $1-3,5 манат 2015 йилда Туркманистон Марказий банки томонидан ўрнатилган.

2016 йилнинг январидан бошлаб Туркманистонда нақд валюта айирбошлаш тақиқланган.

Лекин, мамлакатда “қора бозор” ишлаб турибди. 10 феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистон билан чегарадош Лебап вилоятида 1 доллар 20.2 манатга сотилаётган эди.

Қора бозор курси расмий курсдан 5 марта каттароқ. Аҳолининг бошқа иложи бўлмагани учун ҳам улар қора бозордан валюта сотиб олишади.

Шунингдек, расмий курс ва бозор курси ўртасидаги бундай номутаносиблик Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудлар ҳамда пойтахт Ашхобод аҳолисини қўшни республикага тез-тез сафар қилишга ундайди.

Туркманистон тижорат банкларидан расмий курсда доллар сотиб олган [виза картасига тушириб олади – соф.уз] туркманлар Хоразм ёки Бухоро банкларида карталаридаги долларни нақдлаштириб олади. Хабарингиз бор, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 20 августидан банкларда аҳолига нақд валюта сотиш амалиёти жорий қилинган. Туркманистонга банкнота кўринишидаги нақд долларни олиб кирган маҳаллий аҳоли уни қора бозорда қимматроққа сотади.

“Ҳатто, буни касб қилиб олганлар ҳам топилади” дейди нашр суҳбатдоши.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан