Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон “коронавирус” сўзини тақиқлади
31.03.2020 20:43,  
1935

Туркманистон ҳукумати "коронавирус" сўзини ишлатишни тақиқлади, дея хабар беради "Чегара билмас мухбирлар"(Репортеры без границ) халқаро ташкилоти. 

Унинг сўзларига кўра, бундан буён давлат оммавий ахборот воситалари бу сўздан фойдалана олмайди.

Aввалроқ, "Туркманистон йилномалари" (Хроники Туркменистана) нашри коронавирус сўзини ҳатто тиббий рисолалардан ҳам олиб ташлагани ҳақида ёзган эди. Туркманистонда нашрнинг веб-сайти блокланган.

"Чегара билмас мухбирлар"нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Жанна Кавельенинг сўзларига кўра, Туркманистон расмийлари ушбу тақиқ билан ўз обрўсини намоён қилди. Унинг сўзларига кўра, коронавирус тўғрисидаги маълумотларнинг рад этилиши нафақат Туркманистон фуқароларининг хавфсизлигига таҳдид солади, балки президент Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан ўрнатилган авторитаризмни кучайтиради.

"Биз халқаро ҳамжамиятни инсон ҳуқуқларининг мунтазам равишда бузилишида уни жавобгарликка тортишга чақирамиз", дейилади баёнотда.

Aввалроқ, "Озодлик радиоси"нинг Туркманистондаги бўлими фуқароларга коронавирус ҳақида гапириш тақиқланганлигини, ҳатто улар бунинг учун ҳибсга олиниши мумкинлигини ёзган.

Расмий маълумотларга кўра, Туркманистонда ҳали ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Март ойида Гурбангули Бердимуҳамедов фуқароларга ўзларини халқ воситаси - исириқ тутуни билан вируслардан ҳимоя қилишни маслаҳат берди. 

"Бизнинг доно ота-боболаримиз анъанага қатъий амал қилишган: муҳим воқеалар пайтида, янги уйга кўчиш маросимида, турмуш қуриш, шунингдек юқумли касалликлар бўлган даврларда уни тутатишган", деб ёзади РИA Новости унинг сўзидан иқтибос келтириб.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан