Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон президенти ўзининг итлари ҳақидаги янги китобини шеърий тарзда тақдим қилди
16.09.2019 14:03,  
269

13 сентябрь куни ҳукумат йиғилишида чиқиш қилган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўзининг алабай итларига бағишланган навбатдаги китоби тақдимотини ўтказди, деб хабар беради «Дарё».

Туркманистон президенти алабай итларига бағишлаб ёзган шеърини ҳам ушбу йиғилишда ўқиб берган.

«У йиллар, асрлар, вақтлар алоқасини билади — туркман алабайи.

Унинг шуҳрати юқори, муносиб қадрланган —туркман алабайи.

Гилам ҳам, от ҳам юз йиллар аро, аждодлар мероси ва васияти,

Муваффақиятлар ва ғалаба рамзи— туркман алабайи», — дейилади шеърда.

Президент йиғилиш иштирокчиларидан шеърга баҳо беришни сўраган. Унинг шеъри йиғилиш иштирокчилари томонидан олқишлар билан қарши олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан