Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон раҳбари "Қадр кечаси" шарафига 612 кишини афв этди
2.07.2016 18:20,  
1

Sputnik нашрининг маълум қилишича, Гурбангули Бердимуҳаммедов 600 нафардан ортиқ кишини афв этгани ҳақида шанба куни Туркманистон маҳаллий матбуотлари хабар тарқатган.

Туркманистон раҳбари томонидан имзоланган фармонга мувофиқ, 586 нафар Туркманистон фуқароси ва 26 нафар хорижий давлатлар фуқаролари жазо ўташдан озод қилинган.

Бердимуҳаммедов афв этилган кишилар Қадр кечасини ўз оилалари даврасида қарши олишлари учун қисқа муддатларда озод қилиш ва уларга ишга жойлашиш масалаларида ёрдам бериш вазифасини топширди.

Айтиш жоизки, авф этиш актлари Туркманистонда ноёб ҳодиса эмас. Мамлакатда нишонланадиган миллий байрамлар шарафига йилига 3-4 маротаба авф этиш ҳолатлари ўтказилиб турилади. Дарвоқе, Гурбангули Бердимуҳаммедов чет элдаги чиқишларининг бирида "Туркманистон қамоқхоналаридаги маҳбуслар сони ўн минг кишидан ошмаслиги" ҳақида гапирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан