Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара пунктлари ёпилди

Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара пунктлари ёпилди

Туркманистoн билан Эрoн ўртaсидаги чегара-ўтказиш мaсканлари 8 январдан бери ёпиқ қолмоқда. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашри хабар қилади.

Ашхoбод яқинидаги Бажгиран, Этрек қишлоғи яқинидаги Этрек пунктлари ҳамда Сагарт ва Артиқ масканлари бир неча кундан буён юк ва одамларни ўтказмаяпти.

Эрондан озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар олиб ўтиш билан шуғулланиб юрган майда савдогарларга кўра, чегарачилар чегара масканларининг ёпилишига оид аниқ сабабларни ҳам, пунктлар қачон очилишини ҳам айтолмаяптилар.

Бажгиран божхона пункти зобитларидан бири бунинг АҚШ ва Эрон ўртасидаги таранглик билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.