Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистонда 40 ёшдан ошган эркакларга сочини қорага бўяш тақиқланди (видео)
6.02.2020 11:34,  
3937

Туркманистоннинг бир туманидаги давлат муассасалари ва корхоналарида қирқдан ошган эркакларга сочларини қорага бўяш тақиқланган. Бу ҳақда Lenta.ru хабар берди.

Бюджет ташкилотларининг бир нечта ходимлари билан суҳбатлашган мухбирнинг сўзларига кўра, бу тақиқ оғзаки.

Унинг қўшимча қилишича, давлат ташкилотлари раҳбарлари буни Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг "сочларини оқариши" билан изоҳлашмоқда. У ушбу минтақага ташриф буюрмоқчи ва у билан фақат оқ сочли одамларгагина учрашишга рухсат берилади. 
Давлат хизматчиларининг таъкидлашича, Бердимуҳамедов сочларини қора рангга бўяган пайтларида, улар ҳам сочларини қорага бўяш керак эди, аммо ҳозир бунинг аксини талаб қилишмоқда.

Aввалроқ, президент Гурбангули Бердимуҳамедов сочларини ўн йил давомида мунтазам бўяб турарди, аммо 2018 йил ёз ўрталарида президент Бердимуҳамедов одамлар орасида оқарган сочлари билан пайдо бўла бошлади. Шундан сўнг, Туркманистон расмийлари эркаклар учун сочларни бўяшга норасмий тақиқни жорий этишди. 

Туркманистоннинг мактаб, касалхона ва бошқа давлат муассасалари Бердимухамедовнинг оқарган сочлари билан тасвирланган янги портретларини сотиб олишга мажбур бўлишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан