Туркманистонда илк зоомеҳмонхона очилди

Туркманистонда илк зоомеҳмонхона очилди

Туркманистоннинг Анау шаҳрида мамлакатдаги биринчи ҳайвонлар учун мўлжалланган меҳмонхона фаолият кўрсата бошлади. Бу ерда эгалари ўз қушлари, итлари ва мушукларини таътил ёки хизмат сафарига кетаётган вақтда қолдиришлари мумкин.

Меҳмонхона ходимлари меҳмонларни парваришлаш, овқатлантириш ва уй ҳайвонининг фаол ҳаётини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа хизматларни амалга оширади. Шунингдек, жониворлар учун массаж, чўмилиш, тароқлаш хизматлари ҳам таклиф қилинади.

Муассаса ҳайвонларнинг турлари бўйича - қуш, ит, мушук каби 3 та бўлмага бўлинади. Ҳар бир бўлмада ушбу ҳайвонларни сақлаш талабларига жавоб берадиган махсус мўлжалланган хоналар мавжуд.

Итлар бўлимида 32 та хона мавжуд бўлиб, улардан 20 таси икки хонали ва 12 таси битта хонадан иборат. Кинолог хизматлари, гўзаллик салонлари ҳамда қозонхонаси бор душ хизмати мавжуд.